Obuna bo`ling!
USD10139.30
EUR11051.84
RUB141.35
8 майдан бошлаб “сариқ” ва “яшил” тоифадаги вилоятларда йўналишсиз таксилар фаолияти тикланди
May 8, 2020
50

Республикаси махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ 2020 йил 8 май кунидан бошлаб, “сариқ” тоифадаги Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳамда “яшил” тоифадаги Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида йўналишсиз таксилар фаолиятига рухсат этилди.

Мазкур фаолиятни амалга оширишда бажарилиши мажбурий бўлган айрим қоидалар ҳам белгиланди:

Хусусан, йўналишсиз таксилар:

- йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши,

- ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади),

- йўловчилар автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши,

- йўналишсиз такси ҳайдовчиси фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозим.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

Mavzuga oid

Reklamangiz uchun ajoyib joy
+998-93-372-03-50