Бош саҳифа Ҳуқуқ Фарғонада ИИБ ходими хизмат қуроли билан ҳазил қилиб, ўз ҳамкасбини отиб қўйган эди
Ҳуқуқ
Воқеалар

Фарғонада ИИБ ходими хизмат қуроли билан ҳазил қилиб, ўз ҳамкасбини отиб қўйган эди

  • 18.05.2023 / 09:51
  • 1116
  • 0
111

Қадимдан қолган гап бор, “Ўқи йўқ милтиқ ҳам бир марта отади”. Фарғона вилояти ИИБ идораларида масъул вазифада ишлаган М.Ғоффоров ҳам юқоридаги гапни муболаға билиб, бунга жиддий қарамай панд еганлардан бири.

Келинг, гапни кўп чуваламай, собиқ ички ишлар ходими томонидан қуролга эҳтиётсизлик билан муносабат қандай ҳодисага сабаб бўлганини баён этайлик.

М.Ғоффоров бўй-басти келишган, жисмонан бақувват бўлгани сабаб, турли синовлардан ўтиб Фарғона вилояти ИИБ патруль-пост хизматига ишга қабул қилинди, у ўзига ярашган формани кийиб, хизмат учун берилган аслаҳалар билан янада кўркамлашди, кўрган кишини ҳаваси келадиган йигит бўлди.

Хизматга қабул қилингач, бошқа ходимлар сингари М.Ғоффоров ҳам ўқ-отар қуролидан фойдаланиш, сақлаш ва муомала қилиш қоидаларини тўлиқ ўрганди. Бу соҳадаги ички ишлар вазирининг буйруқларини билиши бўйича имтиҳондан муваффақиятли ўтди ва унга хизмат жараёнида фойдаланиш учун “АК-74” русумли ўқ отар қуроли (автомат) бириктирилди.

Ички ишлар идораларидаги бир неча йиллик намунали хизматдан сўнг, М.Ғоффоровда ўзига ишонч пайдо бўлди, бу албатта ижобий ҳолат, лекин ишончни суистеъмол қилиниши бепарволик ёки ўзига-ўзи бино қўйиш каби салбий хислатларни ҳам киши табиатига жойлар экан.

2021 йил 16 август куни эрталаб, вилоят ИИБ ППХ ходими М.Ғоффоров хизматдош шериги А.Рахимов томонидан стол устига қўйилган “АК-74” русумли ўқ отар қуролини олиб, бепарволикка йўл қўйиб, шеригига ҳазиллашиб, эҳтиётсизлик қилгани оқибатида қўли автомат тепкисига тегиб, қуролдан икки дона ўқ отилиб, А.Рахимовга тегиб, унга ҳаёти учун хавфли бўлган жароҳатлар етказган.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди ва М.Ғоффоров Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланиб, жиноят иши судга юборилди.

Судда ҳам М.Ғоффоровнинг эҳтиётсизлик оқибатида содир этган жиноий қилмиши тасдиғини топди ва у суд ҳукми билан тегишли жазога тортилди ҳамда ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди.

Қурол билан боғлиқ вазиятда, масъулиятни бир оз бўлса-да йўқотган М.Ғоффоровнинг қилмиши, унинг севган касбини йўқотиб, жазога тортилишига ва энг асосийси ўзига ўхшаган, ёш ва норғул ҳамкасбини ногиронга айланишига сабабчи бўлгани ўта ачинарли ҳолдир.

Юқоридагиларни баён этиш билан бирга, доно халқимизнинг ҳар бир гапи ҳаётий ҳақиқат эканига яна бир карра ишонч ҳосил қилдик. Зеро, бекорга айтилмаган, қурол – ўйинчоқ эмас, ҳар доим эҳтиёт бўлинг, бепарволикка йўл қўйиб, айбдорга айланманг!

Зафаржон Омонов
Жиноят ишлари бўйича 
Қува тумани судининг раиси

Иқтибос, кун рақами, қизиқарли овозли хабарлар ва кун дейжести - Телеграм каналимизда!

Муҳокама қолдириш

Муҳокама қонун-қоидалари


СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

Кредитларга кафил бўлишдан олдин оқибатлари билан танишиб чиқинг!

  • 28.03.2024 / 20:58
  • 119

Лезвия билан баданини кесган йигит видеоси бўйича расмий маълумот берилди-видео

  • 28.03.2024 / 20:46
  • 50

Қашқадарёда янги туғилган чақалоқ шифохона ертўласига ташлаб кетилди

  • 26.03.2024 / 13:09
  • 301

Коллекция учун олинган автомашина МИБ томонидан хатланди

  • 25.03.2024 / 13:45
  • 242

Ҳавонинг ифлосланиши вилоятларда ҳам кузатилиши мумкинми?

  • 17.03.2024 / 04:02
  • 744

Солиқ тизимидаги ўзгаришлар: маҳаллабай тизими ва барқарорлик рейтинги мавзуларида матбуот анжумани

  • 05.03.2024 / 16:15
  • 925

Ҳавонинг ифлосланиши вилоятларда ҳам кузатилиши мумкинми?

  • 17.03.2024 / 04:02
  • 744

Фарғонада янги тайинловлар: вилоят ҳокимига ўринбосар ва икки бошқармага бошлиқ тайинланди

  • 14.03.2024 / 10:12
  • 506

Солиқчилар билан жанжаллашган аёллар жазога тортилди

  • 15.03.2024 / 23:46
  • 411

Қашқадарёда янги туғилган чақалоқ шифохона ертўласига ташлаб кетилди

  • 26.03.2024 / 13:09
  • 301
Сўнги Муҳим Медиа Долзарб янгиликлар