Бош саҳифа Жамият Фарғона вилояти Кадастр бошқармаси бошлиғига “ҳайфсан” берилди
Жамият
Воқеалар

Фарғона вилояти Кадастр бошқармаси бошлиғига “ҳайфсан” берилди

  • 18.05.2024 / 12:59
  • 309
  • 0
111

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Кадастр агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зум орқали ўтказган йиғилишидан парча тарқалган эди. Ушбу ҳолат Кадастр агентлигининг одоб-ахлоқ комиссияси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди, деб хабар беради Кадастр агентлиги ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, ҳолат жорий йилнинг 3 май куни Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда бўлим бошлиқлари иштирокида ҳудудда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш бўйича белгиланган вазифаларни ижросини бажарилиши ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан юборилган мурожаатларни ўз вақтида сифатли кўриб чиқиш бўйича ўтказилган таҳлилий, танқидий йиғилиш жараёнида содир бўлган.

Бошқарма бошлиғи йиғилиш давомида ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш вақтида асабларини жиловлай олмаган.

Агентлик томонидан бошқарма бошлиғига ножўя сўзларни ишлатгани учун “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.

Бундай ҳолатларни олдини олиш ва бу каби хатога йўл қўймаслик юзасидан тизимдаги барча ташкилот ва ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Кадастр агентлиги бу каби ҳолатларни ўз ҳолига ташлаб қўймайди. Ходимларнинг ишчанлик кайфиятига ҳамда меҳнат самарадорлигига таъсир қилиши мумкин бўлган ҳолатлар жиддий назоратга олинади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жазо чоралари қўлланилади, дейилади хабар матнида.

Иқтибос, кун рақами, қизиқарли овозли хабарлар ва кун дейжести - Телеграм каналимизда!

Муҳокама қолдириш

Муҳокама қонун-қоидалари


СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

Янги таҳрирдаги жиноят-процессуал кодексига иммунитет институтини киритиш зарурияти

  • 27.06.2024 / 21:50
  • 221

Жиззахдаги заводдан илк электромобиллар чиқди – Шавкат Мирзиёев илк электромобилларга имзо қўйди

  • 27.06.2024 / 14:29
  • 100

Фарғонада шартли озод қилинган аёл яна жиноят содир этиб, ўн йилга қамалди

  • 26.06.2024 / 09:27
  • 241

Фарғонада соғлом одам руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилгани маълум бўлди

  • 24.06.2024 / 14:01
  • 865

Оталар тоғ бўларди. Бугун зўравон, номуссиз, алиментдан қочиб юрадиган, хотинбоз ва ҳоказо…

  • 19.06.2024 / 11:35
  • 471

Фарғонада соғлом одам руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилгани маълум бўлди

  • 24.06.2024 / 14:01
  • 865

Фарғона ва Наманган вилоятлари божхона бошлиқлари ўзгарди

  • 10.06.2024 / 13:45
  • 534

Оталар тоғ бўларди. Бугун зўравон, номуссиз, алиментдан қочиб юрадиган, хотинбоз ва ҳоказо…

  • 19.06.2024 / 11:35
  • 471

Қандай архив хужжатларини тайёрлаб бериш хизмати Давлат хизматлари марказларига ўтказилган?

  • 07.06.2024 / 23:37
  • 371

Фарғонада 22 йил аввал жиноят содир қилган шахс умрбодга қамалди

  • 07.06.2024 / 23:31
  • 268
Сўнги Муҳим Медиа Долзарб янгиликлар