Бош саҳифа Ҳуқуқ “Кўчаларни ўғриси деган гапи қаттиқ таъсир қилди” - шеригини масжидда пичоқлаган шахс
Ҳуқуқ
Воқеалар

“Кўчаларни ўғриси деган гапи қаттиқ таъсир қилди” - шеригини масжидда пичоқлаган шахс

  • 03.06.2024 / 11:50
  • 840
  • 0
111

Ҳеч бир инсон жиноятчи бўлиб туғилмайди. Аммо, маънавияти нуқсонли бўлган киши борки, хатти-ҳаракати оқибатини ўйламай иш қилиб, балки била туриб жиноятчи, деган тамғани орттириб олади. Бугун эътиборингизга ҳавола этилаётган жиноят тафсилоти иштирокчиси ҳам бир оиланинг боши, яна бир умидвор муштипар онанинг дилбанди, фарзандларининг отаси.

Б.Актамов 2015 йилда Данғара туманида жойлашган автомобил эҳтиёт қисмлари бозорига тадбиркорликка чиқа бошлайди. У ерда Қўқон шаҳрида яшовчи Б.Раззаков ва Данғара туманида яшовчи Ўктам исмли шахслар билан танишади.

Кейинчалик Б.Раззаковдан Ўктам ака ҳақида ёмон гапларни эшитиб қолади. Уни “кўчаларни ўғриси” деган гапи унга қаттиқ таъсир қилади. Сабаби у Ўктам акани қаттиқ ҳурмат қилар эди.

Шундан сўнг орадан вақтлар ўтиб, ўша вақтда Б.Раззаков нотўғри гапирганлигини тушуниб етади. Б.Раззаковни уриб, ақлини киритиш нияти пайдо бўлади.

Б.Актамов 2023 йилнинг 15 июнь куни соат 10:00 ларда ўзининг автомашинасига эҳтиёт қисмлари олиш учун Б.Раззаковга қўнғироқ қилади. Унга ҳозирда пули йўқлигини айтиб, автомашинасига эҳтиёт қисм олиши зарурлигини таъкидлайди. Б.Раззаковдан унга керакли бўлган эҳтиёт қисмларни олиб бериб туришини, пулларини бироз муддат ўтиб беришини телефон орқали сўрайди. Шунда Б.Раззаков унга келаверишини, эҳтиёт қисмларини олиб беришини айтади.

Орадан бироз вақт ўтиб, соат 11:00 ларда Данғара тумани марказида жойлашган “Барака бозор” номли авто эҳтиёт қисмлари бозорига боради. Бозорга кириб Б.Раззаковнинг дўконига ўтади. У ерда Б.Раззаков билан бирга гаплашиб ўтириб, яна ўша Ўктам ака ҳақида гапирган нотўғри гаплари эсига тушади. У Б.Раззаковни олдига келишдан аввал автомашинасида доимий олиб юрадиган сувенир пичоғини ўзи билан олган эди.

Бу орада Б.Раззаков унга керакли бўлган эҳтиёт қисмларини пешин намозига бориб келганларидан сўнг олиб беришини айтади. У билан бирга Б.Раззаковга тегишли бўлган Жигули русумли автомашинасида Данғара тумани марказида жойлашган жоме масжидига йўл олишади. Йўлга чиққан вақтларида йўлда Б.Раззаковни таниши уларга қўшилиб олади. Кейин иккалалари ҳам таҳоратлари йўқлиги сабабли ушбу масжиднинг таҳоратхонасига киришади.

У ерга кирган вақтда Б.Раззаковни яна ўша Ўктам ака ҳақида гапирган нотўғри гаплари эсига тушиб, бундан жаҳли чиқади ва ўзини бошқара олмасдан ёнида бўлган пичоғини олиб, Б.Раззаков таҳорат қилиб ўтирган жойига ортидан бориб, бир неча маротаба танасининг бош ва бел қисмларига пичоқ уради.

Шундан сўнг орада Б.Раззаков унинг нафсониятига тегиб сўкингани, бундан янада ғазабланиб, унинг танасига яна бир неча маротаба пичоқ уриб ташқарига чиқиб кетади. Кейин пичоқни олиб “Навбаҳор” МФЙ биносига киради ва пичоқни у ердаги фуқарога бериб, ИИБ профилактика инспекторига бўлиб ўтган ҳолатни айтиб беради.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилиб, иш судга юборилади. 2023 йилнинг 2 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Фурқат туман судининг ҳукми билан Б.Актамовга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми “л” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 11 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Шундан кейин, Б.Актамов қилган ишидан пушаймон бўлиб, вояга етмаган фарзандлари борлигини инобатга олиб, унга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўраб вилоят судига апелляция тартибида шикоят киритади. Шикоят эса қаноатлантирилмасдан, унинг жазоси ўзгаришсиз қолдирилди.

Зеро, жиноят учун жазо муқаррар!

Рустамжон Зарипов, 
Фарғона вилоят судининг судьяси

Иқтибос, кун рақами, қизиқарли овозли хабарлар ва кун дейжести - Телеграм каналимизда!

Муҳокама қолдириш

Муҳокама қонун-қоидалари


СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

Ўзбекистонда 2025 йили қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олиши маълум қилинди

  • 30.10.2024 / 15:03
  • 82

Чиқиндидан қарзи бор истeъмолчилар электр энергиясидан узилмайди

  • 29.10.2024 / 21:30
  • 375

Кам таъминланган оилалар газ ва “свет” учун бир марталик компенсация олади

  • 26.10.2024 / 13:36
  • 206

Фарғонада брокер ва трейдерлар малака оширди

  • 24.10.2024 / 20:51
  • 113

Фарғона шаҳрида Аҳмад ал-Фарғоний ёдгорлик мажмуаси очилганига 26 йил тўлди

  • 24.10.2024 / 20:38
  • 58

Чиқиндидан қарзи бор истeъмолчилар электр энергиясидан узилмайди

  • 29.10.2024 / 21:30
  • 375

Ногирон боланинг онасидан тиббий хулоса учун пул олган шифокорга ҳукм ўқилди

  • 04.10.2024 / 11:35
  • 328

Умрага юбориш хизматини кўрсатувчи турфирмалар учун янги лицензия шартлари эълон қилинди

  • 13.10.2024 / 10:47
  • 303

Фарғона шаҳрида қурилаётган кўпқаватли бино инспекция томонидан буздирилди

  • 15.10.2024 / 22:28
  • 284

Юртимиз келажаги учун овоз берайлик!

  • 21.10.2024 / 22:15
  • 261
Сўнги Муҳим Медиа Долзарб янгиликлар