Бош саҳифа Жамият Фарғонада Миллий гвардия кўмаги билан 5 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди
Жамият

Фарғонада Миллий гвардия кўмаги билан 5 нафар боланинг суннат тўйи ўтказилди

  • 01.05.2022 / 21:33
  • 4388
  • 0
111

2021 йилнинг ёз ойларида Қўқон шаҳар 12-меҳрибонлик уйида тарбиячи бўлиб ишлаб келган Нилуфархон Рўзматова ўзи тарбиялаган болаларга меҳри тушиб қолгани сабаб, бир йўла 8 нафарини оиласига фарзандликка олади.

Бугун улар оила бағрида эмин-эркин камол топмоқда. Онага айланган тарбиячи фарзандларига ҳақиқий меҳрни бериб келмоқда.

Ҳар бир оила учрагани каби бу хонадон эгалари ҳам турмушнинг яраша ширин ташвишлари билан юзланди. Оила бекаси 5 нафар ў‌ғлига ҳатна тўйи қилиш арафасида Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармасига мурожаат қилди.

– Бошқарма бошлиғи полковник Шавкат Aкбаровга мурожаат қилган кунимоқ, Қўқон шаҳар ҳокимлиги бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мутахассислари дарҳол менга боғланиб, тўй харажатларига ёрдам қилишини айтди. Сал ўтмай, Миллий гвардия Қўқон шаҳар ходимлари совға-салом ва велосипедлар билан кириб келишди. Ҳар қандай кунда ҳам давлат бизга мададкорлигидан хурсандман. Полковникка икки фарзандимнинг соғлиги масаласида қилган мурожаатим ҳам назоратга олинди. Бу иккисини бугун ордер асосида марказий шифохоналарда даволатиб келдим. Оилавий болалар уйига эътибор бу даражада кучли бўлади деб кутмагандим, – дейди 7 ўғил ва 1 қизнинг онаси Н.Рўзматова.

Бошқарма бошлиғи Шавкат Aкбаровга кўра, Меҳрибонлик уйидан оила бағрига кетган болаларни барча соҳаарлда имтиёзлари сақланиб қолади, Давлат уларни ўз ҳолига ташлаб қўймайди.

– Ҳали булар мактабни тамомласа, оила бағрида ўсган бўлса ҳам, Президент қарорига кўра уларга ўз уйларини берамиз. Болаларнинг барча ижтимоий муносабатлардаги имтиёзи сақланиб қолган. Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарори билан ҳуқуқий асослантирилган. Миллий гвардия бу масалада фарзанд асраб олган оилаларга беғараз ёрдамини бериб келади, – дейди полковник Шавкат Aкбаров.

Шермуҳаммад Деҳқонов

Иқтибос, кун рақами, қизиқарли овозли хабарлар ва кун дейжести - Телеграм каналимизда!

Муҳокама қолдириш

Муҳокама қонун-қоидалари


СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

Тошкентда 4 млн донадан ортиқ пиротехника буюмлари йўқ қилинди

  • 22.11.2024 / 19:28
  • 145

ССВ Бўкадаги 19 ёшли ҳомиладор аёлнинг ўлими юзасидан расмий изоҳ берди

  • 21.11.2024 / 16:54
  • 68

Тўрақўрғонда ота турмушга чиқишни рад қилган қизини бўғиб ўлдирди

  • 19.11.2024 / 21:33
  • 142

17 ноябрь – “Халқаро талабалар куни” тарихи

  • 17.11.2024 / 09:39
  • 102

Фарғонада эрининг аммасини Умрага юбораман деб пул олган келин жавобгарликка тортилди

  • 14.11.2024 / 13:42
  • 321

Чиқиндидан қарзи бор истeъмолчилар электр энергиясидан узилмайди

  • 29.10.2024 / 21:30
  • 530

Ўзбекистонда 2025 йили қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олиши маълум қилинди

  • 30.10.2024 / 15:03
  • 382

“Аёллар дафтари” имкониятлар дафтарими? Унга кимлар киритилади? Имтиёзли кредитлар...

  • 07.11.2024 / 20:59
  • 346

Фарғонада эрининг аммасини Умрага юбораман деб пул олган келин жавобгарликка тортилди

  • 14.11.2024 / 13:42
  • 321

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва бинолар боғлиқ янги қонун ижроси қандай таъминланади?

  • 06.11.2024 / 21:38
  • 267
Сўнги Муҳим Медиа Долзарб янгиликлар